Туркиядаги олтин конида тупроқ кўчди. Бир неча ишчи йўқолган (видео)
Олам
−
14 Февраль
6412Туркиянинг Эрзинжон вилоятидаги олтин конида катта кўчки юз берди. Бу ҳақда “Sondakika” телеканали хабар берди.
Туркия Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида содир бўлган.
Мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерлиқоя NTV телеканалига кондаги 667 ишчидан 9 нафари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтган. Уларни қидиришда 400 нафар қутқарувчи иштирок этмоқда.
"Одамлар ер остида қолиши мумкин, уларнинг сони ҳали номаълум", дея қўшимча қилган вилоят губернатори Ҳамза Айдўғду.
Туркия Адлия вазирлиги раҳбари Йилмаз Тунчнинг таъкидлашича, ҳодиса юзасидан маъмурий тергов бошланган ва уни тўрт нафар прокурор олиб бормоқда.
Катта кўчки содир бўлган “Чеплер” кони Эрзинжон вилоятининг Илич шаҳридан саккиз километр узоқликда жойлашган. Кон Anagold Mining Industry and Trade томонидан бошқарилади.
2022 йилда конда цианид чиқиши қайд этилган, аммо авария оқибатлари тезда бартараф этилди.
Кўчки ортидан компания баёнот берди, унда бу фожиали ҳодиса оқибатларини минималлаштириш учун барча зарур чораларни кўришга ваъда берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь