Туркиядаги нефть қувурида кучли портлаш содир бўлди (видео)
Олам
−
19 Январь 2022
5698Бугун, 19 январь куни тунда Туркия жануби-шарқидаги Кахраманмараш шаҳридаги нефть қувурида портлаш ва ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Daily Sabah” хабар қилди.
Қувурларга жавобгар Botas компаниясига кўра, портлаш Туркия ва Ироқни боғловчи Киркук-Жайҳун нефть қувурида юз берган.
Шу сабабли нефть қувури иши тўхтатилган. Портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди ва у газ қувури ёнидаги Кахраманмараш — Газиантеп автомобиль йўлига ҳам ўтган.
Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. Қурбонлар ҳақида маълумот тушмаган.
970 километрлик қувур Ироқнинг Киркукидан Туркиянинг Жайҳан порт шаҳрига нефть етказиб бериш учун ишлатилади.
LiveБарчаси