Туркияда зилзиладан кейинги қидирув ишлари якунланди

Олам

image

Туркиянинг Измир вилоятида зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Бу ҳақда "Sabah" газетаси хабар бермоқда. 

Газетанинг ёзишича, қидирув вайрон бўлган 17 та уйнинг барчасида тўхтатилган. Тез кунларда техника қолдиқларини демонтаж қилиш ишлари бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь куни Эгей денгизидаги зилзила туфайли Туркиянинг ғарбий қисмидаги Измир вилоятидаги уйлар вайрон бўлди. Маълумотларга кўра, зилзила кучи 6,6 балл бўлган.

Измирда 41 та бино бутунлай вайрон бўлган ва жиддий зарар кўрган. 1041 та бино қисман зарар кўрган. 114 киши ҳалок бўлган. Зилзила таъсирида кичик цунами ҳосил бўлган. Зилзила кучи Туркиянинг бошқа шаҳарларида, хусусан, Истанбулда ҳам сезилган.

Самосдаги Неон-Карловаси шаҳрида черков қулаб тушган. Оролнинг бошқа бинолари ҳам жиддий зарар кўрган. 

Зилзила кучи Афинада ҳам сезилган. Самосда икки киши ҳалок бўлган ва 20 киши жароҳат олган. У ерда олти ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила туркия измир

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг