Туркияда зилзила қурбонлари сони яна ошди
Олам
−
06 Февраль 2023
8005Бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида содир бўлган кучли зилзилалар қурбонлари сони 1121 кишига етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазири Юнус Сезер турк телевидениеси орқали маълум қилди.
“Иккита зилзиладан кейин 2824 та бино вайрон бўлгани маълум. 1121 киши ҳалок бўлганлар рўйхатида. 7634 нафар фуқароларимиз тан жароҳати олди”, дейди у.
Сезер аввалроқ 1014 кишининг ўлими ва 2824 та бинонинг вайрон бўлгани ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, у 7, 7 магнитудали биринчи зилзила қайд этилган кечадан бери минтақада яна 105 та ер силкиниши содир бўлганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 912 киши ўлганини эълон қилган, аммо бу кўрсаткич яна қанчага ошиши ҳали аниқ эмаслигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15