Туркияда зилзила қурбонлари 24 нафарга етди. Эрдўған табиий офатга муносабат билдирди

Олам

image

Туркия ғарбидаги Измир вилоятида юз берган вайронкор зилзила қурбонлари сони 24 нафарга етди. Жабрланганлар сони 804 нафаргача кўпайди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Соғлиқни сақлаш илмий кенгаши йиғилишида Измирдаги зилзилага муносабат билдириб ўтди. У 17 та бинода қидирув ишлари давом этаётганини маълум қилди.

Эрдўған зилзилада ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билидириб, жароҳатланганларнинг тезроқ тузалишини тилаган.

“5 ватандошимиз операцияда,8 нафари реанимацияда. Давлат, вазирлар барча имкониятлари билан зилзилада вайроналар остида қолганларни қутқариш ва ҳодисадан даҳшатга тушган одамларимизга ёрдам бериш учун ҳаракатга тушган. Вазирлар вазиятни мувофиқлаштириш учун дарҳол ҳодиса жойига учди”, деган Эрдўған.

Унинг айтишича, Ижтимоий ёрдам ва бирдамлик фондига керакли моддий ёрдам ўтказиб берилган.

“Мақсадимиз, яраларимизни тезлик билан даволашдир. Бу орада Қатар давлат раҳбари билан телефонда гаплашдик, улар ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини айтди. Уларга раҳмат айтдик. Греци Бош вазири Мицотакис ҳам қўнғиро қилди. Бу зилзиладан Юнонистон ҳам зарар кўрди. Аммо у билан гаплашганимизда уларда қурбон йўқ эди. Улар ҳам ёрдам керак бўлса, тайёрмиз дейишди. биз ҳам уларга ёрдам керак бўлса тайёрлигимизни айтдик. Яна Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам ҳамдардлик билдирди”, деди Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Ражаб Тойиб Эрдўғанга ўз ҳамдардлигини билдирди. АҚШ Туркия ва Грецияга зилзила оқибатларини бартараф қилишда ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Маълумот учун, кеча Измирда 6,6 балли зилзила юз берди. Ҳодиса натижасида Измир вилоятидаги шаҳарларда бинолар қулади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг