Туркияда ЙТҲга учраган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
12 Июнь
2708Туркияда рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оёғи синган ва оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросига Бош консулхона томонидан мамлакатга қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркияга ишлаш мақсадида борган фуқаро йўлни кесиб ўтаётган вақтида мотоцикл уриб юборган. Воқеа оқибатида аёл оғир тан жароҳати олган.
“Жабрланган аёл моддий имкониятларининг йўқлиги ва яшаш жойисиз қолгани боис қийин аҳволга тушган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳамкор ташкилотлар томонидан беморнинг шифохона харажатларини қоплаш ва уни Ўзбекистонга қайтариш ишлари ташкиллаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига амалий ёрдам кўрсатилиб, мамлакатга қайтарилганди.