Туркияда яна зилзила содир бўлди (видео)

Олам

image

Бугун, 24 июнь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 07:09 да Туркиянинг Адана вилоятида 4,5 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (AFAD) хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ер силкиниши Адана вилоятининг Саимбейли туманида содир бўлган ва яқин атрофдаги ҳудудларга ҳам сезилган. Зилзила ер остида 6,96 километр чуқурликда юзага келгани қайд этилган.

Мамлакат Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя зилзиладан сўнг, халққа мурожаат йўллаган. 

“Адананинг Саимбейли туманида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Атрофдаги вилоятларда ҳам сезилган ушбу зилзила ортидан AFAD ва бошқа тегишли муассасаларимиз жойларда кўрик ишларини бошлади. Айни пайтда салбий ҳолат аниқланмади. Зилзиладан таъсирланган барча фуқароларимизга ўз ҳамдардлигимни билдираман. Аллоҳ юртимизни ва халқимизни табиий офатлардан асрасин”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 июнга ўтар кечаси Туркиянинг жанубида  5,8 магнитудали зилзила содир бўлганди ва оқибатда бир қиз ҳалок бўлиб, 69 киши жароҳат олганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила Али Ерлиқоя AFAD

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг