Туркияда вазият жиддий. Эрдўған кексалардан уйдан чиқмасликни сўраяпти

Олам

image

Коронавирус билан боғлиқ вазият Туркияда ҳам кескин тус олиб бормоқда. Мамлакатда ушбу хасталикка чалинган илк бемор жорий йилнинг 10 март куни аниқланган бўлса, бугунга келиб беморлар 2433 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 59 нафари хасталикни ортда қолдирган. 26 нафари вафот этган.

Мамлакатда вазият тобора жиддий тус олмоқда. Авиақатновлар, автомобиль, темир йўл, денгиз транспорти орқали чегаралардан ўтиш тўхтатилган. Мактаб ва ташкилотлар ёпилган. Кеча, 25 март оқшомида мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған халққа мурожаат қилди. Давлат раҳбари ўз мурожаатида кексаларнинг уйдан ташқарига чиқмаслиги кераклигини алоҳида урғулади. 

“Маълумки, ушбу вирус сурункали касаллиги бўлган одамларда ва қарияларда кўпроқ ҳалокатли оқибатларга олиб келмоқда. 

Кексаларимизга коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олишнинг ягона усули ўзимизни ихтиёрий равишда каратинга олиш, яъни мажбур бўлмагунимизча уйдан ташқарига чиқмасликдир”, дейди Эрдўған.

QALAMPIR.UZ тўплаган маълумотларга кўра, Туркияда мамлакат аҳолисининг 7,5 миллионини ёки 9,1 фоизини 65 ёшдан ошганлар ташкил этмоқда. Туркия Президенти кексаларни уйда ўтиришга чақираркан, улар касалликни бошқаларга юқтиришларидан эмас, балки ўзларига юқтириб олишларидан қўрқишини, кексалар, нуронийлар мамлакат аҳолиси бошидаги тож эканини ва уларни асраб-авайлаш бурчилигини айтади. 

“Аслида коронавирусга чалиниб, вафот этган барча беморларимизда бошқа сурункали хасталиклар бўлган. Шунинг учун, айниқса кексаларимиз ҳам ўзлари, ҳам бошқа кишилар саломатлиги учун бу вазиятда мутлақо ташқарига чиқмай, уйда ўтиришлари шартдир. 

Кекса нуронийларимизга нисбатан бундай йўл тутишимизнинг сабаби улар ушбу вирусни бошқаларга юқтиришлари билан эмас, балки ўзлари вирусни юқтириб олишлари билан боғлиқ. Биз оқсоқолларимизга озор етказадиган кичик ҳурматсизликни ҳам қабул қилолмаймиз”, дейди Президент Эрдўған. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган қарорда ҳам коронавируснинг 65 ёшдан юқори бўлган кишилар юқиш ва оғир кечиши билан боғлиқ ҳолатларни ва бошқа мамлакатлардаги тажрибани инобатга олган ҳолда фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, айниқса, 65 ёшдан юқори ва сурункали касали бор бўлган фуқароларнинг уйидан ташқарига чиқмасликлари ва кўчага чиққанда – шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлишлари белгиланган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған коронавирус

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг