65 ёшдан ўтганлар уйда ўтирсин – Ҳукумат тавсияси

Жамият

image

Бироз аввал, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга кўра, мамлакатда бир қатор чекловлар жорий этилганига ҳақида хабар берган эдик. 

Қарорга кўра, коронавируснинг 65 ёшдан юқори бўлган кишилар юқиш ва оғир кечиши билан боғлиқ ҳолатларни ва бошқа мамлакатлардаги тажрибани инобатга олган ҳолда фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда, айниқса, 65 ёшдан юқори ва сурункали касали бор бўлган фуқароларнинг уйидан ташқарига чиқмасликлари ва кўчага чиққанда – шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлишлари тавсия этилмоқда.

Барча савдо ва дехқон бозорларида савдо қилиш нуқталарида касаллик профилактикаси мақсадида аҳолининг яқин масофада бўлишларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 42 нафарга етди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Ҳукумат комиссияси

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг