Туркияда ваҳшийларча ўлдирилган ўзбекистонлик аёл ҳақида расмий маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Туркиянинг Дюзже шаҳрида яшовчи 68 ёшли эркак ўзининг шаръий никоҳидаги ўзбекистонлик аёлни ваҳшийларча ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси мазкур ҳолат бўйича юзага келган англашилмовчилик юзасидан тушунтириш берди.

Унга кўра, ҳақиқатан ҳам Дюзжеда Ўзбекистон фуқароси ўлдирилган. Фақат вафот этган фуқаронинг исми Барно эмас Раънодир. Тармоқларда тарқатилган фотосуратлар ҳам вафот этган фуқарога тегишли эмас. 

“Марҳума – 1978 йил 30 июлда туғилган Адилова Раъно”, дейилади консулхона хабарида. 

Манбага кўра, ҳозирги вақтда жиноят содир этган Туркия фуқароси А.Г.га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Туркия ўзбекистонлик Дюзже

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made