Туркияда ўзбекистонлик аёл ваҳшийларча ўлдирилди (видео)

3-саҳифа

image

Туркиянинг Дюзже шаҳрида яшовчи 68 ёшли эркак ўзининг шаръий никоҳидаги ўзбекистонлик аёлни ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда “Son dakika” турк нашри хабар берди

Маълумотларга кўра, қотилликка ўзаро тортишув сабаб бўлган. А.Г. исмли шахс Б.О.ни ўзини алдаганликда айблаган ва уни бўғизлаб ўлдирган. Шундан сўнг, қотил полиция бўлимига бориб, ўз айбига иқрор бўлган. 

Ҳодиса кечки пайт шаҳар марказидаги Орҳангази тумани 502-кўчасида содир бўлгани маълум қилинди. 

Б.О.нинг жасади прокурор текширувидан сўнг, Дюзже давлат касалхонаси ўликхонасига олиб кетилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Бруклин туманида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир тасодифан отиб ўлдирилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг