Туркияда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди (видео)
Олам
−
30 Январь 5246 1 дақиқа
Кеча, 29 январь куни Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулнинг Бакиркўй туманида ўзбек мактаби қурилишини бошлаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур даргоҳ Ўзбекистоннинг хориждаги биринчи таълим муассасаси бўлади.
Янги ўқув маскани Туркияда яшовчи ўзбек оилаларининг фарзандларига ўз она тилида таълим олиши билан бирга миллий қадриятлар, маданият ва анъаналарни сақлаб қолиш имконини беради.
Томонлар ушбу мактаб икки қардош халқ ўртасидаги ришталар янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши, ёш авлод учун муҳим таълим ва тарбия марказига айланишига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 февраль куни Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан барпо этилган “Ўзбекистон” тураржой мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этганди.
Live
Барчаси