Туркияда университетлар ёзгача ёпиляпти

Олам

image

Туркияда зилзила сабабли давлат олий таълим муассасалари масофавий таълимга ўтади. Бу ҳақда “Habarturk” нашри маълум қилди.

Қайд этилишича, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 11 февраль куни давлатга тегишли университет ётоқхоналари зилзилада жабр кўрганлар учун турар жойга айлантирилишини маълум қилган. Шунинг боис жорий ёзгача олий таълим муассасаларида таълим онлайн шаклда давом эттирилади. 

“Университетлар масофавий таълимга ўтади, ётоқхоналар меҳмонхонага айланади. Бу ишлар учун давлатга тегишли барча университетларимиз ётоқхоналаридан фойдаланамиз. Университетларда  ёзгача масофавий таълим давом этади”, деган Эрдўған.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали зилзила юз берди. Ер силкинишлари, кейин 300 га яқин ерости силкинишлари мамлакатнинг 10 вилоятида, шунингдек, қўшни давлатларда ҳам сезилган. Улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. 

Шундан сўнг Президент Ражаб Тойиб Эрдўған етти кунлик мотам эълон қилди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг