Туркияда тўй анъанаси катта фожиага сабаб бўлди

Олам

image

Туркиянинг Денизли вилоятида тўй маросими вақтида милтиқдан байрамона ўқ узиш оқибатида 11 киши жабрланди. Бу ҳақда “Milliyet” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 21 июнь куни Чиврил туманининг Киралан маҳалласида содир бўлган. Тахмин қилинишича, келин уйдан чиқаётган вақтда 15 ёшли ўсмир ҳавога анъанавий ўқ узиш учун қўлига милтиқ олган, бироқ сочма ўқлар ердан қайтган ва тўйнинг 11 нафар иштирокчисини жароҳатлаган.

Барча жабрланувчилар шифохонага етказилган, кейинчалик улардан икки нафари қўшимча текширув ва даволаниш учун Денизлидаги тиббиёт муассасаларига юборилган. Уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлиги маълум қилинган.

Ҳодисадан сўнг, ўсмир кўрсатма бериш учун полиция маҳкамасига олиб борилган ва тергов ҳаракатлари бошланган. Воқеа факти бўйича маъмурий текширув ҳам ўтказилмоқда.

Тўйлар, йигитларни армияга кузатиш маросимлари ва бошқа тантаналарда ҳавога ўқ узиш Туркиянинг бир қатор ҳудудларида кенг тарқалган анъана бўлиб қолмоқда. Ҳар йили бу каби ҳодисалар ўнлаб одамларнинг жароҳатланиши ва ҳалок бўлишига олиб келади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мали армияси “Ал-Қоида”га алоқадор JNIM террористик гуруҳига қарши дрон ҳужумлари уюштирганди. Дронлар Сан минтақасидаги қабилалардан бирининг тўй зиёфати ўтаётган жойга бориб тушган ва оқибатда 10 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг