Туркияда тўлиқ локдаун ўрнатилмоқда

Олам 5523
image

Туркияда коронавирус инфекциясининг тарқалиши кучайиб бораётгани туфайли 23-25 апрель кунлари 24 соатлик комендантлик соати ўрнатилади. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилган.  

23 апрель куни Туркияда Миллий мустақиллик ва болалар куни нишонланади. 

Вазирлик маълумотларига кўра, шу муносабат билан мамлакатда кўчага чиқишни чеклаш 22 апрель куни соат 19:00 да бошланади ва 26 апрель куни соат 05:00 да тугайди. 

Комендантлик соати давомида туркияликлар ўз уйларидан фақат озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, шифохоналар ва итларни сайр қилдириш учун соат 10:00 дан 17:00 гача чиқишлари мумкин бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани учун Рамазон ойининг дастлабки икки ҳафтасида карантин чораларини кучайтирганди.  

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 4,45 млнга етган. 36 975 киши касаллик қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 243
Рейтинг: 2.9
t
×