Туркияда тиланчи бир неча кунда 4,5 минг доллар садақа йиғди (видео)

Олам

image

Туркиянинг Ялова шаҳрида тиланчининг ёнидан 164 минг лира (4,5 минг доллар) нақд пул топилди. У бу пулларни Рамазон ойининг бир неча кунида тўплашга улгурган. Бу ҳақда “Milliyet” хабар берди. 

Қайд этилишича, Ялова шаҳри маъмуриятининг назорат бўлими ходимлари шаҳар марказида тиланчилик қилаётган шахсни кузатувга олган. Гумонланувчини тўхтатган ходимлар унинг ёнида катта миқдорда нақд пул борлигини пайқаган. Текширув натижасида шахснинг сумкасидан 164 минг лира топилган.

Тиланчининг ёнидан чиққан пулларни санаш учун жами 6 нафар назорат ходими жалб қилинган. Расмийлар ушбу шахс узоқ вақт давомида тиланчилик билан шуғулланганини ва одамларнинг саховатидан фойдаланиб келганини таъкидлаган.

Нашрнинг ёзишича, сўнгги кунларда Туркияда тиланчиларнинг даромадлари ҳақидаги хабарлар муҳокамалар марказида бўлиб келмоқда. Яқинда бир шахс телевидениеда ойига 200-300 минг лира ишлаб топишини тан олган. Энди эса Яловада шаҳар маъмурияти томонидан қўлга олинган тиланчининг ёнидан 164 минг лира чиқиб, бу янгилик катта шов-шувга сабаб бўлган. Маҳаллий расмийлар туркияликларни тиланчиларга ёрдам бериш ўрнига ҳақиқий муҳтожларга ёрдам кўрсатадиган ташкилотларга мурожаат қилишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия тиланчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг