Туркияда теракт: полиция идорасига ҳужум уюштирилди (видео)
Олам
−
27 Сентябрь 2022
12579Туркиянинг Мерсин шаҳрида полиция биносига қуролли ҳужум уюштирилди, бир киши ҳалок бўлди, расмийлар воқеани теракт сифатида баҳолади. Бу ҳақда “A Haber” телеканали хабар берди.
“Тахминан соат 23:00 Мерсин шаҳрининг Мезитли туманида номаълум шахслар полиция бўлимига қуролли ҳужум уюштирди”, дея қўшимча қилди телеканал.
ОАВ хабарига кўра, уч киши полиция ходими сифатида бўлинмага кирмоқчи бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари уларни ушлашга уринганда, отишма бошланган. Ҳужумчилардан бири, худкуш-террорчи аёл, ичида қўлбола портловчи мослама бўлган машинада полиция идорасига киришга уринган. Полиция ходимлари уни тўхтатишга уринганида бомба масофадан портлатиб юборилган. Қолган икки ҳужум қилган шахсдан бири ушланган, иккинчиси қидирилмоқда.
Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу теракт оқибатида бир полициячи ҳалок бўлганини, яна бир ҳуқуқ-тартибот ходими оғир яраланганини маълум қилди.
“Бунинг ортида қайси террорчилик ташкилоти тургани маълум бўлди”, дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган “Анадолу” агентлиги.