Туркияда сув тошқини содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
14:19 2041 1 дақиқа
Кеча, 8 апрель куни Туркиянинг Усмония вилоятида кучли ёмғирлар ортидан содир бўлган сув тошқини оқибатида автомобилдаги 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Sözcü” хабар берди.
Қайд этилишича, Қодирли туманидаги Булбул дараси кучли ёмғир оқибатида тошиб, кўплаб маҳаллаларни сув босган. Тошқин оқибатида баъзи автомобилларни оқим олиб кетган, баъзилари эса сув остида қолган. Шундай машиналарнинг бирида бўлган икки киши қутқарув хизмати етиб келгунга қадар ҳалок бўлган.
Вилоят ҳокими Маҳмуд Фотиҳ Серденгечти тумани ҳудудларига бориб, кучли ёмғирдан зарар кўрган ҳудудларда текширув олиб борган.
“Туманнинг Соғлиқни сақлаш бўлими ва Ўқитувчилар уйи ҳудудидаги автотураргоҳда 2 фуқаро ҳалок бўлди. Автомобиль олиб кетилди. Сел ва тошқин хабарлари асосида барча қутқарув хизматлари, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва ёнғин хавфсизлиги хизмати жами 550 нафар ходим ва 150 дан ортиқ техника воситалари билан фуқароларимизнинг аввало ҳаёт хавфсизлигини таъминлаш, сўнг моддий зарарни бартараф этиш бўйича тезкор иш олиб борган”, деган вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда март ойининг охиридан буён кузатилаётган кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 148 нафарга етганди.
Live
Барчаси