Туркияда шифохонадаги портлашда 8 киши вафот этди

Олам

image

Туркиянинг жанубидаги Газиантеп шаҳрида жойлашган шифохонада кислород аппаратининг портлаши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 19 декабрь куни “Anadolu” хабар бермоқда.

Нашрга кўра, портлаш Газиантеп университети касалхонасида коронавирус билан касалланган беморларни жонлантириш бўлимида содир бўлган. Портлаш оқибатида жабрланганларнинг шахси ҳақида маълумот берилмаган. 

Лекин, катта эҳтимол билан уларнинг барчаси коронавирусдан даволанаётган беморлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Хабарга кўра, интенсив терапияда даволанаётган бошқа 14 нафар  бошқа касалхоналарга ўтказилган. Ушбу масала бўйича суд ва маъмурий тергов ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Портлаш

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг