Туркияда меҳмонхона ёниши оқибатида икки киши вафот этди

Олам

image

Туркиянинг Анталия вилояти Муратпоша туманидаги Қалъаичи Барбарос маҳалласи жойлашган 3 қаватли бутик меҳмонхонада ёнғин чиқди. Оқибатда 2 нафар сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда. 

Ёнғин 22 июль куни тунги соат 3:30 атрофида чиққан. 

Қайд этилишича, воқеа жойига ўт ўчирувчилар, полиция ва тиббиёт гуруҳлари етиб келган.

Зудлик билан меҳмонхонада тунаётганлар бинодан эвакуация қилинган. Икки нафар сайёҳ ўлик ҳолда топилган, 12 киши жароҳатланган. 

Ёнғинда ҳалок бўлганлар Ливан фуқаролари 53 ёшли Вивианне Саад ва 52 яшар Дори Мҳанна экани аниқланган. Улар ўлик ҳолда ҳаммомдан топилган. Жасадлар экспертиза учун Анталия суд-тиббиёт институти ўликхонасига олиб кетилган. 

Марҳумларнинг қўшни хонада қолаётган фарзандлари 18 ёшли Шана Мҳанна ва 23 яшар Ширлай Мҳанна ёнғиндан соғ-саломат қутулиб қолгани маълум бўлди.

Ярадорлар тиббий гуруҳлар томонидан яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. 

Antalya'da butik otelde çıkan yangında 2 turist öldü, 10 kişi yaralandı -  Ilkhaber-gazetesi.com

Ёнғин ўчириш гуруҳлари 1,5 соат деганда алангани назоратига олиб, ўчиришга муваффақ бўлган. Айни вақтда ёнғин чиқиши сабабларини ўрганиш давом этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Туркия Анталия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг