Туркияда кучли зилзила юз берди

Олам

image

Бугун, 5 декабрь куни Туркиянинг Анталия вилояти соҳилларида 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Туркия ИИВнинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси хабар берди.

Кейинроқ силкинишларни Анталия ва бошқа шаҳар аҳолисига ҳам сезилган. Ҳозирча жиддий вайронгарчиликлар ҳақида хабар тушмаган.

Шу билан бирга, “Анадолу” агентлигининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 15:44 да Ғозипаша туманида 5,2 магнитудали силкиниш қайд этилган. Унинг эпимаркази 77,58 км чуқурликда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 октябрь куни Туркия ғарбида, Эгей денгизининг Измир вилоятига туташ қисмида 6,6 магнитудали кучли зилзила юз берганди. Зилзила натижасида Измирда 41 та бино бутунлай вайрон бўлган ва жиддий зарар кўрган. 1041 та бино қисман зарар кўрди. 114 киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

658

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг