Туркияда криптобиржа раҳбари 11 минг йилга қамалди

Олам

image

Истанбул суди Thodex криптобиржасининг раҳбари Фарук Фотиҳ Озер, унинг синглиси ва укасини фирибгарлик, жиноий ташкилотга раҳбарлик қилиш ва пул ювишда айблаб, ҳар бирини 11 196 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди

Маълум қилинишича, 29 ёшли Фарук Фотиҳ Озер 2021 йилда Thodex биржаси тўсатдан касодга учраганидан кейин инвестор активлари билан Албанияга қочиб кетган. У жорий йилнинг июнь ойида махсус кучлар томонидан Туркияга экстрадиция қилинган ва пул ювиш, фирибгарлик ва уюшган жиноятчиликда айбдор, деб топилган. Истанбулдаги қисқа суд жараёнида унинг синглиси Серап ва укаси Гувен ҳам худди шу жиноятлар бўйича айбланган.

Маҳаллий нашрларга кўра, судланувчиларга 2027 нафар жабрланувчига нисбатан содир этилган ҳар бир жиноят учун алоҳида-алоҳида ҳукм ўқилган. Прокурорлар суддан Озерни 40 562 йил қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўраган, бироқ Анадолу олий жиноят судининг якуний қарори билан судланувчиларнинг ҳар бирига нисбатан 11 196 йилга йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Туркияда 2004 йилда ўлим жазоси бекор қилинганидан бери бундай фавқулодда қамоқ жазолари кенг тарқалган. Жумладан, телевидение тарғиботчиси Аднан Октар 2022 йилда фирибгарлик ва жинсий жиноятлар учун 8658 йилга қамалган. Унинг ўн нафар издоши ҳам худди шундай жазо олган.

Маълумот учун, Thodex 2017 йилда ташкил этилган ва қисқа вақт ичида мамлакатдаги виртуал валюталар учун энг йирик биржалардан бирига айланган. Орадан 4 йил ўтиб, Ўзер молиявий ишбилармон сифатида Туркияда шуҳрат қозонган бир пайтда, яъни 2021 йилнинг апрелида криптобиржа касодга учраган ва инвестор бор-йўғини олиб Албанияга қочиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Фарук Фотиҳ Озер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг