Туркияда коронавирусга қарши вакцина синови муваффақиятли ўтди
Олам
−
06 Апрель 2020
19239Туркиядаги Хажеттепе (Анқара) университетининг тиббиёт факультети профессори Атеш Каранинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцинанинг ҳайвонларда ўтказилган синови муваффақиятли кечган.
“Яхши янгилик. Микроигналар ёрдамида ҳайвонларда синаб кўрилган коронавирусга қарши вакцинанинг жавоби ижобий бўлди. Энди ушбу акцина одамларга таъсир қиладими-йўқми, синаб кўриш керак”, деб ёзади у Twitter’даги ўз саҳифасида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга 27 069 нафар одам чалинди. 1 042 бемор шифо топган бўлса, 574 киши вафот этди.
Айни вақтга келиб, ер юзида коронавирусга чалинган сони 1,05 миллионга етди. Инфекция оқибатида эса 57 минг атрофида бемор вафот этди.
LiveБарчаси