Туркияда коронавирус чекловларини бекор қилиш бошланади — Эрдўған

Олам 3228
image
-

Туркияда 17 майдан кейин коронавирус чекловларини босқичма-босқич бекор қилиш бошланади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.  

Эрдўған мамлакатда COVID-19 билан боғлиқ оғир вазият туфайли 29 апрель куни соат 19:00 дан 17 май соат 05:00 гача тўлиқ локдаун эълон қилганди. 

Хусусан, барча ташкилот ва муассасалар ўз фаолиятини тўхтатганди, узоқ масофаларга саёҳат қилиш ваколатли органлардан рухсат олгандан кейингина мумкин бўлганди. 

Ушбу чекловлар ўз фойдасини кўрсатмай қолмаган. 16 апрелда Туркияда 63 минг 82 та касаллик ҳолати қайд этилган, шундан сўнг касаллик сони аста-секин камайишни бошлаган ва 10 май куни икки ой ичида энг кам кўрсаткичга эришилган — 13 604. 

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, мамлакат ўтган йилнинг охирига келиб пандемиядан халос бўлишни режалаштирган, аммо коронавируснинг янги тўлқини туфайли яна чеклов чораларини кўришга мажбур бўлган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 5,06 млн кишида коронавирус аниқланган. 43 589 нафар бемор касалликдан вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 3
t
×