Туркияда коронавирус ҳолатлари сони ортмоқда 

Олам 2013
image

Туркияда кеча, 20 июль куни 8 минг 780 кишида коронавирус касаллиги аниқланди, бу май ойи охиридан бери энг юқори кўрсаткич.  

“Бугун 198 минг 537 та тест ўтказилди, 8 780 та янги COVID-19 ҳолатлари аниқланди, 46 киши вафот этди”, дейилган Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. 

Туркияда умумий ҳисобда 5 млн 546 минг 166 киши коронавирус юқтирган, 5 млн 395 минг 300 бемор соғайган ва 50 минг 650 киши вафот этган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 апрель куни Туркияда кунлик коронавирус билан касалланиш ҳолати бўйича антирекорд (63 082) қайд этилганди. Июнь-июль ойларида эса бу кўрсаткич 5-7 мингга тенглашди. 1 июлдан бошлаб эса Туркияда комендантлик соати бекор қилинди.  

Аввалроқ, коронавируснинг “дельта” штамми тарқалиши кескин кўпайган тақдирда, Туркия чет элликлар учун ўз чегараларини ёпиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 3.1
t
×