Туркияда комендантлик соати бекор қилинади
Олам
−
22 Июнь 2021
3033Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 1 июлидан мамлакатда коронавирус сабаб жорий қилинган чекловлар маълум даражада юмшатилишини эълон қилди. Бу ҳақда “Haber7” нашри маълум қилди.
“1 июлдан комендантлик соатини бутунлай бекор қиламиз”, деган Эрдўған.
Бундан ташқари, шаҳарлараро саёҳат қилиш ва жамоат транспортида ҳаракатлаишга ўрнатилган чекловлар ҳам бекор қилинади. Унинг таъкидлашича, эмлаш мамлакат учун асосий мақсад бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, Эрдўған бир неча ҳафта ичида 18 ёшдан катта одамларни эмлашни якунлаш ниятида эканлигини эълон қилди.
Жорий йилнинг апрель ойида Туркияда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекорд қайд этилди - 60 мингдан ортиқ бемор аниқланди. Кейин Туркия ҳукумати комендантлик соатининг давомийлигини иш кунлари соат 19:00 дан эрталаб 5:00 гача оширди. Ресторан ва кафеларга фақат етказиб бериш ва олиб кетиш учун ишлашга рухсат берилди, шаҳарлараро транспорт тақиқланди. Бироқ, май ойида чекловлар бироз юмшатилди.
18 июнь куни Россияда янги коронавирус инфекциясини олиб кириш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб Туркия курортларига парвозлар - мунтазам ва чартер рейслари тикланганлигини эълон қилди.
LiveБарчаси