Туркияда комендантлик соати чет эллик сайёҳларга тааллуқли бўлмайди

Олам 1812
image

Жорий йилнинг 31 декабридан 4 январгача Туркия ҳукумати томонидан ўрнатилган комендантлик соати чет эллик сайёҳларга тааллуқли бўлмайди. Бу ҳақда Туркиянинг Маданият ва туризм вазирлиги вакили ТАССга хабар берган

“Ҳақиқатан ҳам, ҳеч бўлмаганда буни назарда тутадиган қўшимча чекловлар жорий этилгунга қадар комендантлик соати сайёҳларга нисбатан татбиқ этилмайди”, дейди манба шу билан боғлиқ саволга жавобан. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус пандемияси сабабли Янги йил байрами кунларида, яъни, 31 декабрдан 4 январгача комендантлик соати жорий этилади. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.

Маълумот учун, ҳозирги кунга келиб Туркияда 1 миллион 898 447 киши коронавирусга чалинган. Шулардан 16 881 нафари вафот этган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×