Туркияда қалбаки алкоголдан заҳарланган ўзбекистонликлар сони ортди
Олам
−
30 Январь
4560Бугун, 30 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида заҳарланган Ўзбекистон фуқаролари сони 23 нафарга етди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона хабар берди.
Қайд этилишича, уларнинг икки нафари аёл киши. Вафот этган барча фуқароларнинг жасадини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги томонидан тегишли консуллик, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, баъзи фуқаролар даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этганди. 18 январь ҳолатига кўра, спиртли ичимликдан заҳарланиш сабабли вафот этган ўзбекистонликларнинг умумий сони 17 нафарга етганди. Истанбулда қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинганди.
LiveБарчаси
16:31
19 Февраль