Туркияда ИШИД собиқ раҳбарининг “ўнг қўли” ҳибсга олинди
Олам
−
03 Май 2021
7427Туркия полицияси ИШИД террорчилик гуруҳининг собиқ раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўнг қўли бўлган жангарини ҳибсга олди. Бу ҳақда "Yeni Safak" газетаси хабар берган.
Операция турк полицияси зобитлари ва миллий разведка ташкилоти ходимлари томонидан Истанбулнинг Аташеҳир туманида амалга оширилган.
Жангари уйдан чиққандан кейин ҳибсга олинган, бунгача у узоқ вақт кузатув остида бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳибсга олинган шахс яшаган квартирада тинтув ўтказган. Мобиль телефонлар, рақамли материаллар ва фотосуратлар мусодара қилинган.
Террорист уч йил олдин сохта ҳужжатлар билан Туркияга кириб келган. У гуруҳнинг ҳарбий инфратузилмасини бошқарган, Суриянинг кўплаб ҳужумларида қатнашган ва жангариларни ўқитган.