Туркияда икки минг йиллик косметика воситалари топилди
Бу қизиқ
−
25 Сентябрь 2023
9883Археологлар Туркиянинг Кютаҳя провинциясидаги қадимий Айзаной шаҳрида олиб борилган қазишмалар чоғида 10 хил ноёб бўяниш воситалари, шунингдек, соч аксессуарлари ва заргарлик буюмларини топди. Бу ҳақда “Arkeonews” хабар берди.
Айзаной шаҳри Ғарбий Анадолуда, Кютаҳя провинциясидан 48 км жануби-ғарбда жойлашган.
Шаҳар 1824 йилда европалик тадқиқотчилар томонидан кашф этилган ва 1830 ва 1840 йилларда ўрганилган. Айзанойда илмий қазишмалар 1926 йилда Германия археология институти топшириғига биноан бошланган. Ҳозирда Думлупинар университети қазиш ишларини олиб бормоқда.
Айзаной Рим даврининг энг муҳим шаҳарларидан биридир. Зевс ибодатхонаси, стадион-театр мажмуаси ва бозор ҳозиргача сақланиб қолган.
“Қазишмалар Кютаҳя провинцияси ҳокимлиги ва Думлупинар университети ҳамкорлигида олиб борилди”, деган Думлупинар университети профессори Гекхан Жошкун.
Қадимий шаҳарнинг бозор майдонида археологлар 2000 йилдан ортиқ тарихга эга косметика ва заргарлик буюмлари дўкони қолдиқларини топган. Мутахассисларнинг фикрича, бу ерда парфюмерия, заргарлик буюмлари ва косметика маҳсулотлари сотилган. Қадимий парфюмерия идишлари, заргарлик буюмлари ва косметика воситалари буни исботлаб турибди.
“Маълумки, қадимги римликлар дори-дармонларни чиғаноқ қобиғида сақлашган, биз қазилмалар орасидан кўплаб чиғаноқларни топдик”, деган Жошкун.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь