Туркияда фуқароларнинг пулларини “ухлатган” ўзбекистонлик қидирилмоқда
3-саҳифа
−
17 Апрель
13394Фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ғайриқонуний йўллар билан ўзлаштиришда айбланиб, бугунги кунда Туркия ҳудудида жиноий жавобгарликдан яшириниб юрган ўзбекистонлик шахс қидирувга берилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу шахс Фазлиддин Фахриддинович Атабаев бўлиб, 1986 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.
“Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган ватандошларимиздан Бош консулхонага ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига хабар бериш сўралади. Шу билан бирга, фуқароларимиздан фирибгарларга алданиб қолишдан огоҳ бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Бош консулхонага кўра, жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ фирибгарлик жинояти учун Интерпол (Халқаро қидирув ташкилоти) томонидан Қизил огоҳлантириш билан қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Истанбул полицияси томонидан қўлга олинганди.
LiveБарчаси