Туркияда фоҳишаликка мажбурланган ўзбек аёллар ушланди. Улар ўлдириш билан қўрқитилган

Олам

image

Туркия Республикасининг Коня вилояти полицияси тезкор гуруҳи ходимлари 2,5 ойлик кузатувлар ортидан хорижлик аёллар орқали интим хизматлар таклиф қилиш билан шуғулланган 5 кишинини қўлга олган. Бу ҳақда “Hürriyet” нашри хабар берди

Маълум қилинишича, аниқланган манзилларда 2 тўппонча ва наркотик моддалари ҳам топилган. Тезкор тадбир давомида 4 нафар турк фуқароси ва 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ш.И. қўлга олинган. Фоҳишалик қилишга мажбурланган аёллар орасида бир нафар турк ва 11 нафар ўзбек аёли бор.

Қайд этилишича, полицияда кўрсатма берган аёллар гуруҳ аъзолари уларни ўлдириш билан қўрқитганини таъкидлаган.

Жиноий гуруҳ аъзоси Ш.И. ўзбекистонлик аёлларга иш топиб беришни ваъда қилиб, уларни ўзига қарздор қилиб, паспортларини олиб қўяган ва фоҳишалик қилишга мажбурлаган.

Айни пайтда ўзбек аёлларини Ватанга қайтариш учун Конядаги Миграция бўлими тегишли ишларни амалга ошираётгани маълум қилинди. 5 кишилик жиноий гуруҳга нисбатан қатор айбовлар қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбулда фоҳишалик билан шуғулланаётган 17 нафар ўзбекистонлик аёл қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Фоҳишалик

Баҳолаганлар

1655

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг