Туркияда даҳшатли ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Туркия шимоли-ғарбида еттита автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди, 59 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “TRT Haber” маълум қилди. 

Хабарларга кўра, авария кучли туман туфайли содир бўлган. Сакарья губернатори Яшар Карадениз жабрланганлар 10 та шифохонада даволанаётганини айтган.

“Эҳтимол, ҳаммаси машина юк машинаси билан тўқнашувдан бошланган. Кейин унга бошқа машиналар келиб урилган. Шунга қарамай, дастлабки далиллар шуни кўрсатадики, ўлганларнинг баъзилари машинадан тушаётган пиёдаларга яқинлашиб келаётган бошқа транспорт воситаси томонидан уриб юборилган бўлиши мумкин. Айни дамда бу биринчи тахминлар ва ҳал қилувчи хулосани воқеа жойини ўрганаётган мутахассислар ва бизнинг прокурорларимиз чиқаради”, дейди Яшар Карадениз.

Сакарья шаҳар бош прокуратурасининг маълум қилишича, назорат органи ЙТҲда иштирок этган еттита транспорт воситаси, жумладан, учта автобус ва битта юк машинаси ҳайдовчиларини ҳибсга олиш учун ордер берган. Олти нафар ҳайдовчи аллақачон ҳибсга олинган. Шифохонага ётқизилган жароҳатланган ҳайдовчилардан бири тиббий ёрдамдан сўнг қамоққа олинади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ҳодиса оқибатида жароҳатланган 59 кишидан 8 нафарининг аҳволи оғир эканини маълум қилган.

Ҳудудда кучли туман давом этмоқда ва шу муносабат билан Ички ишлар вазири Али Ерликая ҳайдовчиларни ўта эҳтиёткор бўлишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг