Туркияда бир йил ичида 100 мингдан ортиқ зилзила содир бўлди
Олам
−
30 Октябрь
1547Мутахассислар Туркияда 11 ой ичида 100 мингдан ортиқ зилзила содир бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.
Яқинда Туркиянинг Адана шаҳрида жойлашган Козан туманида содир бўлган 5 магнитудали зилзила, 2023 йил 6 февралдаги Каҳрамонмараш зилзилаларининг силкиниши экани аниқланди.
“Аср фалокатидан 20 ой ўтди, аммо фожиа содир бўлган ҳудудларда зилзилалар ҳамон давом этмоқда. Зилзилалар яна 2 йил давом этиши нормал ҳолат”, деган мутахассислар.
Туркия табиий офатларни бошқариш агентлиги (AFAD)га кўра, 27 октябрь куни Адананинг Козан туманида 5 магнитудали зилзила содир бўлган. https://qalampir.uz/news/turkiyada-5-balli-zilzila-va-uning-ortidan-20-ta-yer-silkinishi-sodir-buldi-108950 20 километр узоқликда қайд этилган зилзиладан кейин 6 соат ичида яна 20 та ер силкиниши содир бўлган. Улардан энг хавфлиси 3,3 магнитудали. Чукурова университети муҳандислик факультети Геология кафедраси мудири профессор Улви Сан Унлугенч Козандаги зилзила 2023 йил 6 февралда содир бўлган Қаҳрамонмараш зилзилаларининг орқа силкиниши эканлигини айтиб ўтди.
“Афсуски, биз вақти-вақти билан ўша ҳудудларга яқин жойда зилзилалар оқимини бошдан кечирамиз. 20 октябрь ҳолатига кўра, 4 дан 4,9 баллгача бўлган 692 та зилзила содир бўлган. Бу зоналарда ҳозиргача 5 дан 5,9 баллгача бўлган 60 га яқин зилзила бўлган”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябрь куни эса Туркиянинг Малатья шаҳри Кале туманида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлиб, оқибатда 187 нафар фуқаро жабр кўрганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси