Туркияда 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди
Олам
−
17 Октябрь
3990Туркиянинг Малатья шаҳри Кале туманида кеча, 16 октябрь куни 5,9 магнитудали зилзила оқибатида 187 нафар фуқаро жабр кўрди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Зилзила чуқурлиги – 10,07 километр, эпимаркази Малатья шаҳридан 47 км шарқда жойлашган. Бу Диёрбакир ва Элязиг каби қўшни вилоятларда ҳам сезилган.
Туркия табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси зилзиладан кейин 30 та ер силкиниши содир бўлгани ва улар 1,2 дан 3 баллгача бўлганини маълум қилди.
Зилзиладан бохабар қилинган Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Малатья губернатори Седдар Явуз ва шаҳар ҳокими Сами Эр билан телефон орқали мулоқот қилган ва ер силкиниши бўйича маълумот олган. Эрдўған минтақадаги ишларнинг давлатнинг барча бўлинмалари билан келишилган ҳолда олиб борилиши ҳақида кўрсатма берган.
Ички ишлар вазири Али Ерлиқоянинг маълум қилишича, 187 нафар фуқаро зилзиладан жабр кўрган. Малатья Табиий офатларни координация қилиш марказида бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг баёнот берган Ерлиқоя 43 киши кузатув остида эканини қўшимча қилган.
Малатья губернатори Седдар Явуз, ўз баёнотида, ҳозиргача муассасаларга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаганлигини таъкидлаган бўлсада, “Анадолу” 3 та бино зарар кўрганини ёзган. Явуз хабарларни рад этган. Зарар кўрган ва эвакуация қилинган бинолардан узоқроқ бўлиш лозимлигини айтган Явуз, эҳтиёт чораси сифатида мактабларнинг бир кунга ёпилганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Ҳатай вилоятида 4,0 магнитудали зилзила қайд этилганди. Зилзила 6.04 километр чуқурликда содир бўлгани аниқланган.
2023 йил февралда эса Эпимаркази Қаҳрамонмарашда бўлган 7.7 балли зилзила бутун республиканинг 11 вилоятида сезилганди. “Аср фалокати” деб аталган ушбу зилзила ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун олиб борилган ишлар ҳақида QALAMPIR.UZ’нинг воқеа жойидан тайёрлаган репортажидан билиб олишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь