Туркияда бандаргоҳ портлаши оқибатида 15 минг тонна дон “ҳавога учди”

Олам

image

Кеча, 7 август куни Туркиянинг Кожаэли вилояти Деринже шаҳридаги бандаргоҳда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маъмуриятининг маълум қилишича, портлаш оқибатида бандаргоҳдаги озиқ-овқат захираларининг 20 фоизи зарар кўрган. 

Қайд этилишича, портнинг умумий сиғими 95 минг тоннани ташкил этади. Портлаш содир бўлган пайтда эса унда қарийб 75 минг тонналик захира мавжуд бўлган. 

“Портнинг умумий сиғими 95 минг тоннани ташкил этади. Портлаш содир бўлган силосда аллақачон 75 минг тонна захира бор эди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу захиранинг 20 фоизга яқини (тахминан 15 минг тоннаси) зарар кўрган”, дейилади Эрдўған маъмуриятининг Ижтимоий тармоқдаги дезинформацияга қарши курашиш бошқармаси хабарида. 

Маъмурият баёнотида айтилишича, Деринже портида ижтимоий тармоқларда тарқалганидек 8 миллион тонна эмас, балки 15 минг тонна буғдой яроқсиз ҳолга келган. Маъмурият бундай хабарларни “спекуляция ҳаракати” деб атаган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча содир бўлган портлашда бандаргоҳдаги 16 та дон элеваторидан камида 12 таси шикастланган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Расмийлар портлаш қўпорувчилик ҳаракати эканини ҳам истисно қилмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия портлаш дон бандаргоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг