Туркиядаги бандаргоҳда катта портлаш содир бўлди (видео)

Олам

image

Туркиянинг Кожаэли вилоятидаги Деринже портида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “A Haber” нашри хабар берди

Қайд этилишича, портлаш бандаргоҳ ҳудудидаги дон заводининг силосида (маҳсулот сақланадиган жой) содир бўлган. Деринже шаҳри ҳокими Заки Айгуннинг айтишича, ҳодиса оқибатида камида 10 киши жароҳатланган бўлиб, уларнинг аҳволи яхши. Шунингдек, портлашдан иккита силос зарар кўрган. 

Аҳолининг сўзларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 14:40 лар атрофида содир бўлган. Портлаш овози шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам эшитилган, шунингдек, унинг натижасида зилзила эффекти юзага келган. Тахминларга кўра, портлаш буғдой силосларидан бирида содир бўлган ва бу вақтда бандаргоҳда юк кемасига дон юкланаётган бўлган. Ҳудудга кўп сонли ўт ўчирувчилар ҳамда қутқарув бригадалари жўнатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги заводда портлаш содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия портлаш бандаргоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made