Туркияда автобус портлатилди (видео)
Олам
−
12 Август
15145Бугун, 12 август куни Туркиянинг Ширнак вилояти Силопи туманида автобус портлатилди. Бу ҳақда “Сrisis 24” хабар берди.
Портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳатланган. Воқеа тафсилотлари ҳозирча номаълум. Туркиянинг айрим интернет манбалари портлаш Курдистон Ишчи партияси томонидан амалга оширилганини даъво қилмоқда.
Мамлакат фавқулодда вазиятлар бўйича хизматлари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини билдирган. Ҳодиса сабабларига эса ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Шунингдек, портлаш туфайли йўллардаги ҳаракат чекланиши ва тирбандлик ортиши мумкинлиги ҳақида аҳоли огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Москва шаҳри Синявинская кўчасидаги тураржой биноси ҳовлисида номаълум шахс томонидан шу ерда турган автомобиль портлатиб юборилгани ҳақида хабар берилганди. Toyota Land Cruiser русумли ушбу машина портлаши оқибатида икки киши жабрланганди. Гумондор шахс эса Туркияда қўлга олинганди.