Туркияда автобус ҳалокатга учраши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Туркиянинг марказий қисмидаги Йозгат вилоятида йўловчи автобусининг ҳалокатга учраши оқибатида 12 нафар шахс ҳалок бўлди. Бу ҳақда DHA агентлиги хабар берди.

Сорғун аҳоли пункти яқинидаги участкалардан бирида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарши чизиққа чиқиб кетган ва 20 метр баландликдан қулаган.

Маълумотларга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 19 нафар йўловчи тан жароҳати олган, 12 киши ҳалок бўлган. 

Йозгат ҳокими Меҳмет Али Ўзканнинг аниқлик киритишича, расмийлар авария ҳақидаги хабарни 20 август куни соат 23:52 да олган. 

“Афсуски, бахтсиз ҳодиса юз берди, бу ҳақда бизга соат 23:52 да хабар келди. Ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб, фуқароларимизнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дейди у.

Воқеа жойига зудлик билан полиция, тез тиббий ёрдам ва полиция етиб келган. Жабрланганлар Йозгат ва Сорғун шаҳар шифохоналарига етказилган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир.

Туркия Адлия вазири Йилмаз Тунч воқеа юзасидан тергов бошланганини маълум қилди. Ҳозирда прокуратура ва терговчилар томонидан воқеа ҳолатлари ва сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Анталия шаҳрида сайёҳлик микроавтобуси ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, 12 киши тан жароҳати олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Туркия автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made