Туркияда 82 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди
World
−
20 July 2019 6746 1 minute
Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда ТИВ Туркиядаги Ўзбекистон Элчихонаси берган маълумотга таяниб хабар берди.
Жорий йилнинг 18 июль куни Анталияда 82 ёшли З.Х. йўлни кесиб ўтаётганда мотоцикл томонидан уриб юборилган ва воқеа жойида вафот этган.

Элчихона томонидан мазкур вазият назоратга олинган ва марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Марҳумнинг жасади Анталияда Истамбулга олиб келди ва бугун “Истамбул-Тошкент” йўналиши орқали Ватанга юборилади.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November