Туркияда 61 ёшли эркак ўзини пайғамбар деб эълон қилди (видео)
Олам
−
12:03 10817 2 дақиқа
Туркиянинг Қорабук шаҳрида яшовчи 61 ёшли Маҳмуд Д. ўзини “Исо Масиҳ” деб эълон қилиб, уйининг томи ва деворларига “Масиҳ”, “Пайғамбар”, “35”, “66” ва “Исо” каби ёзувларни ёзиб чиққан. Бу ҳақда “Milliyet” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Байир маҳалласи Боғлар кўчасида содир бўлган. Қўшнилардан шикоят тушгач, воқеа жойига полиция ва шаҳар ҳокимияти назорат ходимлари етиб келган.
Ходимлар Маҳмуд Д.дан ёзувларни ўчиришни талаб қилган. Шундан сўнг у бўёқ олиб, панжарадаги ёзувларни ўзи бўяб ўчирган. Уйининг томидаги ёзувлар ҳам олиб ташланган.
“Ёлғончи Масиҳларни чиқариб, мени ёмонлашмоқчи бўлишди. Бу иш ҳазил эмас. Қаерга чақирсангиз, боришга тайёрман. Аллоҳ менга ваҳий юборди. Мен буни йиллардан бери айтиб келяпман. Яъни, кўп йиллардан бери шу йўлда юрибман. Эрзурумнинг Испир туманида ер юзига осмондан шакар ёғгандек бўлган биз тарафда”, деган у.
Шунингдек, у тахминан олти-етти ёшидан бери оиласи атрофида қандайдир кучлар томонидан қуршовга олинганини, бу воқеа бошланганига 5-6 йил бўлганини айтган.
“Ҳозир яҳудийлар Довуд наслидан бўлган Исо Масиҳни кутмоқда. Насронийлар Марям ўғли – мени, яъни Исо Масиҳни кутмоқда. Мусулмонлар ҳам Исо Масиҳни кутяпти”, деган Маҳмуд Д.
Live
Барчаси