Туркияда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)
Олам
−
11 Август 2025 11610 1 дақиқа
Кеча, 10 август куни соат 19:55 да Туркия шимоли-ғарбида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Sondakika” хабар берди.
Зилзила Баликесир вилоятининг Синдирги туманида қайд этилган. Зилзила эпимаркази 11 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила оқибатида Синдиргида бир бино қулаб тушди. Туркия Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD) қулаган бино остидан тўрт киши олиб чиқиб кетилганини маълум қилди.
Баликесирдаги 6,1 магнитудали зилзиладан сўнг, эпимаркази Синдирги туманида бўлган учта зилзила қайд этилган: 4,6, 4,1 ва 4,0.
Ички ишлар вазири Али Ерлиқоянинг маълум қилишича, зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 29 киши жароҳатланган. 16 та бино қулаб тушган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь