Туркияда 5 балли зилзила ва унинг ортидан 20 та ер силкиниши содир бўлди

Олам

image

Туркиянинг Адана шаҳри Козан туманида кеча, 27 октябрь куни соат 20:07 да 5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Hurriyet” хабар берди.

Адана губернатори Явуз Селим Кёшгерга кўра, ҳеч қандай салбий ҳолатлар аниқланмаган. Баъзи қишлоқларда зилзиладан кейин узоқ муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилган.

Қайд этилишича, зилзиладан 6 соат ўтиб 20 та ер силкиниши кузатилган бўлса, уларнинг энг каттаси 3,3 магнитудали бўлган.

“Мен Козаннинг жануби-ғарбий қисмидаги рельефлар фаол экани ва бу ҳудудда 5-6 балли ер силкиниши бўлишидан огоҳлантиргандим. 2023 йил 6 февралдан кейин мамлакатда кўплаб зилзилалар содир бўлди. Статистик маълумотларга кўра, Туркияда 2 йил ичида ғайритабиий зилзила фаоллиги қайд этилган”, дейди профессор Сулаймон Памбал.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Туркиянинг Малатья шаҳри Кале туманида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлиб, оқибатда 187 нафар фуқаро жабр кўрганди.

Моҳинур Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг