Туркияда 200 доллардан ортиқ харидларни нақд пулда тўлаш тақиқланиши мумкин
Олам
−
12 Сентябрь
1955Туркия Солиқ бошқармаси солиқ қонунчилигига 7 000 турк лирасидан ортиқ (тахминан 200 доллар) қийматдаги товар ва хизматларни нақд пулга сотиб олишни тақиқловчи тузатишлар киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Dunya” хабар берди.
Агар ушбу низом қабул қилинса, жисмоний шахслар ва компаниялар мазкур чегарадан юқори харидлар учун тўловларни нақд пулсиз – карталар, пул ўтказмалари ёки расмий воситачилар орқали амалга оширишлари талаб қилинади. Ушбу чекловни бузганлик учун харидорлар ўз харидининг 10% миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
“Қонунбузар камида 5 минг лира (146 доллар) ёки харид суммасининг 10 фоизини тўлаши керак бўлади. Аммо, истеъмолчи солиқ хизматини 5 кун ичида хабардор қилса, жарима ҳисобланмайди”, дейилади хабарда.
Расмийларга кўра, органлар томонидан назорат қилинмайдиган яширин операцияларнинг юқори кўрсаткичи қайд этилган. Нақд пул тўловларини чеклаш эса молиявий муносабатларнинг шаффофлигини оширади ва солиқ йиғишни оптималлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Марказий банки томонидан ўтказилган сўровда қатнашган бозор иштирокчилари мамлакатда 2024 йил охиригача инфляциянинг 43,52% бўлиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
LiveБарчаси