Туркияда 100 кун ўтиб масжидларда бомдод намози ўқилди
Олам
−
24 Июнь 2020
5480Туркияда масжидлар намозхонларга хизмат кўрсатишни бошлади. Бугун, 24 июнь куни мамлакатда карантиндаги кейинги илк бомдод намози ўқилди.
Мамлакатда жорий йилнинг 16 мартидан барча масжидлар ёпилган эди. Орадан 74 кун ўтиб, жорий йилнинг 29 майдан пешин, аср ва жума намозларини жамоат билан масжидда ўқишга рухсат берилди.
24 июндан эътиборан эса масжидларда бобдод, шом ва хуфтон намозларини ҳам ўқиш мумкинлиги, бироқ бунда ниқоб тақиш, озодаликка ва ижтимоиф масофага риоя қилиш зарурлиги масжид имом-ноиблари томонидан овоз кучайтиргичлар орқали эълон қилинди.
Умумий ҳисобда олиб қаралса, Туркиядаги масжидлар 100 кундан кейин жамоат учун тўлиқ очилди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мамлакат масжидлари очилгани билан таҳоратхоналар ҳамон ёпиқ. Намозхонларга таҳоратни уйда қилиш буюрилмоқда.
Маълумот ўрнида, Туркияда коронавирус билан боғлиқ 190 165 та ҳолат қайд этилган. Беморларнинг 5001 нафари вафот этган, 162 848 нафари соғайган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь