Туркияда ҳарбий ўқув самолёти қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
04 Июнь
4409Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг SF-260D ўқув самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Ҳалокат самолёт Туркиянинг марказий қисмидаги Кайсери шаҳридаги авиабазадан ўқув парвозини амалга оширгандан сўнг содир бўлган. Самолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум, қидирув-қутқарув ишлари бошланди.
Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз ўқув самолёти учувчилари ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Кайсери прокуратураси воқеа юзасидан тергов бошлаганини маълум қилди.
SF-260D итальян енгил самолёти бўлиб, ўқув парвозлари учун мўлжалланган. Унинг ишлаб чиқарилиши 1960 йилларда бошланган ва 2017 йилгача давом этган. SF-260D Туркияда лицензия асосида йиғилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Албукерке Санпорт халқаро аэропорти яқинида F-35 ҳарбий самолёти ҳалокатга учраганди.
LiveБарчаси