Туркияда ҳакамни урган президент уч йилга қамалиши мумкин
Спорт
−
12 Декабрь 2023
5910Туркия Суперлигаси доирасидаги “Ризеспор”га (1:1) қарши ўйиндан сўнг ҳакамни урган “Анқарагужу” клуби президенти Фарук Кожа давлат хизматчисига қасддан шикаст етказиш моддаси бўйича бир йилдан уч йилгача муддатга қамалиши мумкин. Бу ҳақда “A Spor” хабар берди.
Манбага кўра, Кожа жиноий жазодан ташқари, агар айбдор деб топилса, 1,5–2 йил муддатга футбол фаолиятидан четлаштирилиши мумкин. Футбол майдонида ҳакамга қилинган ҳужум туфайли жазо икки баробарга оширилиши мумкинлиги таъкидланган.
Қайд этилишича, Кожа ўзига қўйилган айбловларга рози эмаслигини маълум қилган. У ўз ҳаракатини ўйин давомида ҳакамнинг ўзини провокацион тутганлиги билан изоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳолатга Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам муносабат билдирганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15