Туркияда футбол ўйинидан сўнг ҳакам калтакланди (видео)
Спорт
−
12 Декабрь 2023
10680Туркия чемпионати 15-туридан ўрин олган “Ризеспор”га қарши баҳс (1:1) якунида “Анқарагужу” президенти Фарук Кожа майдонга югуриб чиқиб, ҳакам Ҳалил Мелернинг юзига мушт туширди. Ҳакам йиқилгач, яна икки киши уни тепкилади.
Гап шундаки, Бош ҳакам Ҳалил Мелер биринчи бўлимда мезбонларнинг битта голини ҳисобга олмаган ва 50-дақиқада ҳужумчи Али Соуга қизил карточка кўрсатган. Мелерга биринчи ёрдам кўрсатилган ва у шифохонага олиб кетилган.
Ҳолат Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳам бефарқ қолдирмади ва давлат раҳбари ҳолатга муносабат билдирди.
“Мен бу воқеани қоралайман. Ҳакамнинг тезроқ тузалиб кетишини тилаб қоламан. Спорт – бу тинчлик ва биродарлик. Спорт зўравонликка қарши бўлиши керак. Турк спортида зўравонликка йўл қўймаймиз”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15