Туркия жанговар дрон ташувчи кемани фойдаланишга топширди (фото)
Олам
−
10 Апрель 2023
6782Туркия “Anadolu” жанговар дронлари учун дунёдаги биринчи самолёт ташувчи кемасини фойдаланишга топширди. Бугун, 10 апрель куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўған учувчисиз самолёт ташувчи кемани қуролли кучларга топшириш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти Twitter'да хабар берди.
Кемада кўп қиррали қўниш майдончаси бўлиб, у енгил самолётларни ташиш вазифасини бажаради. Кемага 10 та вертолёт ва 11 та дронни жойлаштирса бўлади, ангар эса 19 та вертолёт ва 30 та дронни сиғдира олади.
“Baykar Makina”нинг “Bayraktar TB3” ва “Kızılelma” дронлари, шунингдек, AH-1W Super Cobra жанговар вертолётлари аллақачон кемага жойлаштирилган.
Маълумот учун, “Anadolu” дронлари 2019 йилда ишга туширилган ва унинг қабул синовлари 2022 йилнинг ёзида якунланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь