Туркия яна бир давлат билан визасиз режимга ўтди

Олам

image

Туркия Босния ва Герцеговина билан виза тартибини соддалаштирди. Икки давлат фуқаролари шахсий гувоҳномалар асосида ўзаро саёҳат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 6 август куни Сараевода Босния ва Герсеговина раислиги аъзолари билан биргаликда матбуот анжуманида маълум қилди. 

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, икки давлат Ташқи ишлар вазирликларига тегишли топшириқлар берилган. 

Қайд этилишича, худди шундай келишув 7 сентябрь куни Сербия билан ҳам тузилиши режалаштирилган. 

Туркия раҳбари Анқара Босния ва Герцеговина тараққиётига ҳисса қўшишда давом этишига ишонтирди. 

Президент Анқара ва Сараево ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири ўзаро савдони ривожлантириш эканлигини, унинг ҳажми 2021 йилда 876 миллион долларга етганини таъкидлади. 

Эрдўған, 2 октябрга белгиланган сайловларнинг Болқон ўлкасининг келажаги учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигига диққат қаратди. 

У юнон томонининг провокациялари билан боғлиқ минтақадаги кескинлик ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди. 

“Греция оролларда ҳарбий базаларини жойлаштирди. Туркияга қарши таҳдидлар давом этса, Анқаранинг сабр-тоқати тугаши мумкин. Менинг сўзларим (Греция учун огоҳлантириш) қандайдир хаёлий баёнот эмас. Туркиянинг жавоби исталган вақтда, исталган кечада бўлиши мумкин”, дейди Туркия раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 3 сентябрь куни Туркманистон ҳукумати Туркияга “Туркманистон фуқаролари учун турли тоифадаги визалар режимини вақтинчалик жорий этиш илтимоси билан” мурожаат қилди. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, визалар “Туркманистон фуқароларининг бўлиш қоидаларини тизимли асосда такомиллаштириш ва сақлаш мақсадида” жорий этилиши керак. Ушбу қарорнинг сабаблари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Босния ва Герцеговина

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг